Skip Navigation
The Endowment for Human Development
The Endowment for Human Development
Improving lifelong health one pregnancy at a time.
Donate Now Get Free Videos

Multilingual Illustrated DVD [Tutorial]

The Biology of Prenatal Development




ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ РИВОЖЛАНИШНИНГ БИОЛОГИЯСИ

.Ўзбек [Uzbek]


National Geographic Society This program is distributed in the U.S. and Canada by National Geographic and EHD. [learn more]

Choose Language:
Download English PDF  Download Spanish PDF  Download French PDF  What is PDF?
 

Chapter 40   3 to 4 Months (12 to 16 Weeks): Taste Buds, Jaw Motion, Rooting Reflex, Quickening

11 ва 12 хафталар оралиғида хомиланинг вазни 60%га оғирлашади.

Ўн икки хафта хомиладорликнинг учдан бир қисми ёки уч ойлик вақт якунланганини белгилайди.

Кўринадиган таъм куртаклари энди оғиз бўшлиғини қоплайди.
Туғилгунга қадар таъм куртаклари фақат тилда ва оғиз танглайида қолади.

Ичак харакатланиши 12 хафтада бошланиб 6 хафтача давом этади.

Ҳомиладан ва янги туғилган одамнинг йўғон ичагидан чиқарилган биринчи материал янги туғилганнинг ахлати деб аталади Бу йўғон ичаги орқали чиқариб ташланадиган ошқозон ферменти, протеинлар ва ўлик хужайралардан иборатдир.

12 хафтага қадар қўллар узунлиги деярли ўзининг тана хажмига мутаносиб якуний тенглигига етади. Оёқлар ўзининг керакли узунлигига етгунга қадар кўпроқ вақт олади.

Бошнинг орқа ва тепа қисмини инобатга олмаганда хомиланинг бутун вужуди аста тегиниш таъсирига жавоб беради.

Биринчи марта жинсга боғлиқ бўлган ривожланиш фарқлари пайдо бўлади. Масалан, аёл хомила жағнинг харакатланишини эркак хомилага қараганда кўпроқ намойиш этади.

Юқоридаги таъсир ўтказишдаги жавоб беришда ичига олиш харакатларида кўрганимиздагидан фарқли ўлароқ оғиз олдидаги таъсир қайрилиб яқинлашишга ва оғизни очишга олиб келади. Ушбу сезиш жавоби "қорин рефлекси" деб аталади ва у туғилгандан сўнг хам давом этади, шу билан янги туғилган чақалоққа эмизишда она кўкрагини топишга ёрдам беради.

Юз ривожи давом этади токи унинг бетига семиртирадиган моддалар тўлгунига қадар ва тиш ривожи бошлангунча.

15 хафтага қадар қон ишлаб чиқарадиган хужайралар келиб иликда ўзидан кўпаяди. Кўпгина қон хужайраларининг ишлаб чиқарилиши шу ерда пайдо бўлади.

Ҳомиланинг қимирлаши 6 хафталик хомилада бошланса-да, хомиладор аёл хомиланинг қимирлашини биринчи марта 14 ва 18 хафталар ўртасида сезади. Мазкур ходиса хомиланинг қимирлашини сезиш деб аталиш кенг тарқалган.