Skip Navigation
The Endowment for Human Development
The Endowment for Human Development
Improving lifelong health one pregnancy at a time.
Donate Now Get Free Videos

Multilingual Illustrated DVD [Tutorial]

The Biology of Prenatal Development




ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ РИВОЖЛАНИШНИНГ БИОЛОГИЯСИ

.Ўзбек [Uzbek]


National Geographic Society This program is distributed in the U.S. and Canada by National Geographic and EHD. [learn more]

Choose Language:
Download English PDF  Download Spanish PDF  Download French PDF  What is PDF?
 

Chapter 1   Introduction

Битта хужайрадан иборат бўлган одам эмбриони 100 триллион хужайралардан иборат бўлган катта одамга айланадиган вақтидаги динамик жараён - бутун табиатдаги энг ажойиб ходиса бўлса керак.

Ривожланган тана бажараётган кўпгина кундалик вазифалари хомилалик даврида - туғилишдан анча аввалроқ ривожланганлигини тадқиқотчилар эндиликда яхши билишади.

Туғилишидан олдинги ривожланиш вақтини кўпинча тайёрланиш даври деб билишади, бу вақт давомида ривожланаётган одам кўп шаклларни ўз ичига олади ва туғилгандан сўнг яшаш учун керак бўлган анча нарсани амалда бажаради.

Chapter 2   Terminology

Ҳомиладорлик вақти одамларда одатда хомиладор бўлган кундан бошлаб ёки туғилгунга қадар уруғлантирилган вақтдан хисобланганда тахминан 38 хафта давом этади.

Уруғлантирилган кундан бошлаб биринчи 8 хафта давомида ривожланаётган одам эмбрион деб аталади, бу "ичкарида ривожланаётган" маъносини билдиради. Бу давр эмбрион даври деб аталади ва тананинг асосий тизимларининг шаклланиш хусусияти билан ажралиб туради.

8 хафтадан сўнг то хомиладорлик вақти тугагунга қадар ривожланаётган одам "хомила" деб аталади, бу эса "келажак авлод" маъносини англатади. Ушбу хомилалик даври деб аталадиган вақтда тана катталашаверади ва унинг таснифи фаолият кўрсатишни бошлайди.

Барча эмбрион ва хомила ёшдаги даврлар мазкур дастурда уруғлантирилган вақтдан бошланган даврга киради.