Тахминан 2 1/2 хафталарда
эпибласт
3та махсус тўқималарни,
ёки пушт қатламларини
шакллантиради;
улар эктодерма,
эндодерма
ва мезодерма деб аталади.
Эктодерма кўп сонли
тузилмаларни ривожлантиради,
шу жумладан мия,
орқа мия,
нервлар,
тери,
тирноқлар
ва сочни ўстиради.
Эндодерма нафас олиш тизимини
ва ошқозон-ичак йўлининг
асосини вужудга келтиради
ва кўпгина жигар ва
ошқозон ости бези каби
органлар қисмларини барпо этади.
Мезодерма юрак,
буйрак,
суяк,
кемирчак,
мускуллар,
қон хужайралари
ва бошқа тузилмаларни
шакллантиради.